Гари Меделнинг жароҳати жиддий эмас

Tolibjon Qosimov
22 мар 2017
Тиббий кўрик натижалари "Интер" ҳимоячиси Гари Меделнинг сонидан олган жароҳати жиддий эмаслигини кўрсатди.
Бу ҳақда "нерадзуррилар" матбуот хизмати хабар берди. Чили терма жамоаси шифокори ўйинчини текширувдан ўтказди ва унда ҳеч қандай жиддий ҳолат йўқлигини маълум қилди. Бундай ҳолатда, Медель Чили терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасида Аргентинага қарши ўйинида қатнашиши мумкин.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/Inter