Гари Кехиллнинг янги жамоаси маълум бўлди

Mirjalol Normatov
19 янв 2019
"Челси" ҳимоячиси Гари Кэхилл қишки трансферлар ойнаси ёпилгунча "Фулхэм"га ўтади.

"Фулхэм" 33 ёшли футболчининг трансфери борасида келишиб олишган. Аммо шартноманинг бандлари маълум эмас.

Олдинроқ чемпионшип вакили "Астон Вилла" футболчини 4 миллион фунт эвазига мавсум якунига қадар ижарага олиш борасида чиққан таклифига лондонликлар рад жавобини беришганди.

Ҳимоячи бу мавсум АПЛда атиги 22 дақиқагина ҳаракат қилди. 2019 йилнинг ёзида у эркин агентга айланади.

22 турдан кейин "Фулхэм" АПЛ турнир жадвалининг 19-поғонасини эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazetta Dello Sport