

Бу Англия терма жамоасининг Гарет Саутгейт қўл остига ўтгандан бери қабул қилиб олган 10-мағлубияти бўлди. Жамоа Саутгейт қўл остида бундай “натижа”га 48 та ўйинда эришди.
Сўнгги бор Англия терма жамоаси билан 10 та мағлубиятга учраш “бахти” Свен-Йоран Эрикссонга насиб этганди. Швед мутахассиси бу натижани 68 та ўйинда қайд этганди. У терма жамоани 2001-2006 йилларда бошқарган.



