UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  0 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  6 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  102 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Гана термасининг собиқ футболчиси футбол ўйини вақтида вафот этди Янгиликлар

Гана термасининг собиқ футболчиси футбол ўйини вақтида вафот этди

Албаниянинг "Эгнатия" жамоаси футболчиси Рафаэль Двамена футбол учрашуви вақтида ҳушини йўқотди ва вафот этди.

У шу куни 28 ёшда бўлганди.

Футболчи "Партизан"га қарши ўйин вақтида юраги ҳуруж қилиб қолди ва тезда касалхонага олиб кетилди. Бироқ ганаликни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Немис матбуоти хабарига кўра, Дваменада олдин ҳам юраги билан муаммолари бўлган. 2020 йилда унинг юрагигга дефибриллятор ўрнатилганди. Бироқ бу 2021 йилда унинг хушидан кетиб қолишидан қутқариб қололмаганди.

2020 йилда Дваменага шифокорлар футбол ўйнаш ҳаёти учун хавфлилигини ва буни якунлаш кераклигини айтишганди. 2022 йилда футболчи ўз ташаббуси билан дефибрилляторни олиб ташлаганди.

"Бу технологияга ишонмайман, жуда хавфни масъулиятимга оляпман. Агарда нимадир бўлса, ўзимнинг айбим бўлади", - деганди ўшанда ганалик футболчи.

Дваменанинг вафоти сабабли Албанияда дам олиш кунларидаги барча ўйинлар бекор қилинди.

Рафаэль Гана термасида 9 ўйин ўтказган.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика