Гана бош мураббийи: "Менимча, дарвозамиз томон пенальти қўйилмаслиги керак эди"
25 ноя 2022 13:39
Янгиликлар
Гана бош мураббийи: "Менимча, дарвозамиз томон пенальти қўйилмаслиги керак эди"
Гана терма жамоаси бош мураббийи Отто Аддо ЖЧ-2022 доирасидаги Португалияга қарши ўйинда (2:3) жамоаси зарарига белгиланган пенальтидан норози бўлди.
"Менимча, бу қоидабузарлик учун дарвозамиз томон пенальти қўйилмаслиги керак эди. Ўша вазиятни ҳамма кўрди. Бу тартибсизлик.
Шунга қарамай, сўнгги дақиқаларда ҳам қулай имкониятларга эга бўлдик. Ўйиндан фахрланаман деб айта олмайман, чунки бизда ҳали очко мавжуд эмас. Энди қолган иккита ўйинда ғалаба қозонишимиз керак", – деди мураббий.
Гана термаси 28 ноябрь куни иккинчи турда Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар