Гамшик "Ювентус" таклифини рад этди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2016
"Наполи" ярим ҳимоячиси Марек Гамшик "Ювентус"дан таклиф олганини, аммо уни рад этганини айтди.

"Ҳа, шундай бўлди. Мен учун Италияда фақат "Наполи" борлигини ҳамма яхши билса керак. Фаолиятимни ҳам шу ерда якунлашим мумкин.

"Наполи" - Маурисио Сарри туфайли яхши ўйин кўрсатаётган ажойиб жамоа. Биз "Ювентус" билан рақобатлаша оламиз, шунчаки кетма-кет бир нечта ўйинда ғолиб бўлишимиз лозим" - дейди Гамшик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport