"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди
30 янв 14:37
Янгиликлар
"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди
"Bild"нинг хабар беришича, вингер Шимолий Германия шаҳри полицияси томонидан маст ҳолда автомобил бошқаргани учун қўлга олинган. Уни бўлимга олиб боришгач, тиббий текширув қонида 1,4 промилле алкоголь борлигини аниқлади. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди ва шундан сўнг уйига жўнатилди.
Уйигача бўлган масофа бор-йўғи 900 метр эди, аммо у бу йўлни… электросамокатда босиб ўтди. Аммо манзилга етиб боролмади ва яна тартиб посбонларининг назарига тушиб, иккинчи марта қўлга олинди.

Бу ҳолат 29 январь тонгида содир бўлган ва клуб томонидан зудлик билан муносабат билдирилган. "Гамбург" Домпе алоҳида қарор қабул қилингунига қадар жамоа машғулотларидан четлатилганини маълум қилди. Ҳозирча клуб унинг келажаги бўйича қандай чора кўриш масаласида маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар