Гальтье Мбаппенинг паст ўйин кўрсатгани сабабини айтди

Mirjalol Normatov
9 апр 2023
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье сўнгги ўйинларда Килиан Мбаппенинг пастроқ ўйин кўрсатгани сабабини айтди.

Килиан ПСЖ таркибидаги сўнгги 5 ўйинида 1 гол урди.

"Килиан ушбу мавсумдаги 51 ёки 52-учрашувида майдонга тушди. Демак, баъзида ўйини чиқмаса ҳам тўғри тушунса бўлади. Ўйиндан бир кун олдинги машғулотни у якунлай олмади. Унинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида эди. Ҳа, у бироз пастроқ даражадаги ўйин кўрсатди. Аммо у майдонга тушишни истади. Бу унинг характерининг қандай эканлигини кўрсатади.

Ўйин у учун осон ўтмади. Хатто эрталаб ҳам унинг ўйинга тушиши мумкинлигини билмасдик. Унинг ўйнаш иштиёқи катталиги сабабли майдонга тушди", - деди Гальтье.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Paris Fans