"Ғаллаорол ФК" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
13 фев 2017, 21:27
Биринчи лига иштирокчиси "Ғаллаорол ФК" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Клуб бош мураббийи сифатида ишлаб келган Фурқат Уролов соғлиғида юзага келган муаммолар сабабли, унинг ўрнини Зоир Ҳасанов эгаллади. Эндиликда Зоир Эргашевич расман "Ғаллаорол" клуби бош мураббийи сифатида иш олиб боради. Унга эса Акмал Холматов ва Зафар Нарзиқуловлар яқиндан ёрдам беришади.

Клуб энлиликда расман "Ғаллаорол ФК" номи остида тўп суради. Клуб вице-президенти Омонжон Азизов сўзларига кўра, клуб 19 февраль куни ўртоқлик учрашуви ўткзади. Ҳозирги кунда жамоа сафида Марат Хошимов, Аслиддин Мелибоев, Ином Отабоев, Соли Хайруллаев, Қобилжон Норқўзиев ва қатор ёшлар машғулотларда иштирок этишмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia