

Одамлар жамоамизнинг ўйинларини ТВ ёки интернет орқали томоша қилиш учун пул тўлаши керакми?
Агар биз сифатли футбол томоша қилмоқчи бўлсак ва фэйр-плейга ҳам амал қилишни истасак... Агар фэйр-плей бўлмаганида, умуман олганда, бу шунчаки менинг истагим – зарарга бўлсада ишлашга тайёрман.
Стадионга келиб, ўйинни трибунадан томоша қилганлар маълум миқдорда пул тўлаб, ўша учрашувни телевизордан кўрганлар – ҳеч нима тўламаса, бу қайсидир маънода диссонанс.
Умуман олганда бу бозор ва биз барчамиз унинг иштирокчиларимиз. Текин нарсаларни ҳеч ким ҳеч қачон қадрламаган — ҳозир шунга ўхшаш вазият юзага келган.



