

Истанбулликлар ҳимоячиси Омар Ал Абдуллауи ўйинни илк дақиқалардан бошлади. 30 ёшли норвегиялик 2020 йил 26 декабрда салют қўлида чақнаши оқибатида кўзидан жароҳат олганди. У ҳозирга қадар 11 та операцияни бошдан ўтказди ва махсус ҳимояланувчи кўзойнакларда ўйнашига тўғри келди.
Ал Абдуллауи “Ман Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Галатасарой”дан ташқари, “Стрёмсгодсет”, “Фейеноорд”, “Айнтрахт” (Брауншвейг), “Олимпиакос” ва “Халл Сити” сафида ўйнаган.




