"Галатасарай": Пандев ва Жемайли билан шартнома имзоланди

"Наполи" жамоаси футболчилари Горан Пандев ва Жемайли Туркиянинг "Галатасарай" жамоаси билан битимга имзо чекишди.

Македониялик 31-ёшли ҳужумчи Туркия клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Горан Пандев "Галатасарай" сафида йилига 2,4 миллион евро ишлаб топади.

Блерим Жемайли билан эса туркияликлар 3 йиллик шартнома имзолашди ва футболчига йилига 2,4 миллион евро маош беришади.


Манба: sports.ru