"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев
19 сен 2023 10:22
Янгиликлар
"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев
"Бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, бунга эришдик. Албатта, осон бўлмади. Иккинчи таймнинг 20 дақиқасини ёмон ўтказдик.
Мезбонлар мухлисларини тушуниб турибман. Улар ўз севимлилари ютишини хоҳлашади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак, "Ал Файсали" мухлислари жамоани астойдил қўллаб-қувватлаб, катта куч беришди. Улар жамоанинг асосий кучи экан.
Бошида айтганимдек, биз фақат ғалаба учун ўйнадик. "Ал Файсали" дуранг учун ҳаракат қилди, дея олмайман. Биз ғалаба учун охиригача курашдик ва мақсадимизга етдик. Захирадан тушганлар ўйинга яхши киришиб кетишди. Бу алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди.
Жамоаларимиз кейинги босқичга чиқишга қодир.
Йигитларимиз ОЧЛда ва кўплаб мухлислар олдида ўйнаш тажрибасига эга. Шунинг учун биринчи бўлимда деярли ҳаяжон сезилгани йўқ", – деди Бердиев.
"Насаф" Иордания клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ етакчиси бўлиб олди. "Аждарлар"нинг кейинги учрашуви Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши кечади. Баҳс 2 октябрь куни Қаршида бўлиб ўтади.
Фикрлар