

Габон спорт вазири Франк Нгема кийиниш хонасида футболчиларни шахсан ўзи табрикламоқчи эди, аммо сиёсатчини ичкарига киритишмади. Ўйинчилар ғалаба учун ваъда қилинган бонуслар тўланмаганидан норозилик билдиришган.
Терма жамоа уларга хурмат кўрсатишни талаб қилишган ва ҳатто суғурта пуллари берилмаганидан ранжишган. Қайд этилишича, деярли барча харажатларни футболчилар ўз ёнларидан тўламоқда. Габон термасини олдинда Гана ва Марокашга қарши баҳслар кутмоқда.



