

"Бу йил "энг яхши футболчи"га бериладиган совринни Гризманн олмаса тушунмайман. Антуан "Олтин тўп"га ҳақли. Чунки, Жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги ва Европа Лигасида зафар қучди. Ўз вақтида Фабио Каннаваро ҳам ЖЧ ғолиби бўлганида, мазкур мукофотга эга чиққанди. Ҳозир, Гризманнда худди шундай ҳолат. Антуан "Олтин тўп"ни олмаса, ушбу соврин аҳамиятини йўқотади", - дея Габини сўзларини келтиради Goal нашри.




