UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  0 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  4 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  8 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  7 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  2 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  21 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  2

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти

Теглар :  Футзал
Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 июндан йиғинга киришди.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот 10:00да, кечкиси эса 17:00да ўтказилмоқда.

Мендез аввалига йиғинга 20 нафар футзалчини чақирган эди, аммо сўнгги паллада Феруз Фахриддинов "Олмалиқ" жамоаси билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлди ва йиғиндан озод этилди. "Нафис" жамоаси аъзоси Муҳаммад Ражабов эса маълум сабабга кўра, якуний рўйхатдан тушиб қолди.

Бугун эрталабки машғулотда 18 ўйинчининг барчаси иштирок этди. Булар:
Дарвозабонлар: Акмал Хазратқулов, Шавкат Ибрагимов, Рамил Алмамедов.
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Дилшод Раҳматов, Илҳом Хамроев, Элдор Ҳошимов, Даврон Абдураҳмонов, Алан Аминов, Сирожиддин Маҳмудов, Машраб Одилов, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ражабов, Алишер Ибрагимов, Тоҳир Абдураззоқов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов.

Бош мураббий ҳозирча оғир юкламалар бермаяпти ва енгил машқлар билан бирга тўп билан кўпроқ ишлатмоқда.

Кечки машғулот тренажерда бошланади ва залда давом эттирилади.
Барча машғулотлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 12, 13, 14 июль кунлари Тожикистон билан Тошкентда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика