Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон ва Эрон билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
16 июл 2016
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Олинган маълумотларга кўра, Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси август ойи бошида Қозоғистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Қозоғистон терма жамоаси ҳам Колумбиядаги мундиалда иштирок этади. Қўшниларимиз Коста-Рика, Аргентина, Соломон ороллари билан бир гуруҳдан ўрин олишган.

Бундан ташқари футзалчиларимиз август ойи охирида Осиёнинг 11 карра чемпиони Эрон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган. Форслар февраль ойида  Ўзбекистонда ўтган Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этганди.

Эрон Жаҳон чемипонатида Испания, Марокаш ва Озарбайжон билан бир гуруҳдан жой олган.

Ўзбекистон терма жамоаси эса Колумбиядаги мундиалда "A" гуруҳида мезбон Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши ўйнайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia