UZ

Сўнгги янгиликлар

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  9 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичидан ўрин олган охирги учрашувни ўтказди.


Саралаш мезбони Қирғизистон билан кечган баҳсда вакилларимиз 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Терма жамоамиз аввалига 0:3 ҳисобида ортда бораётганди, бироқ учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида иккита тўп киритишга муваффақ бўлдик. Рақиб дарвозасига урилган голлар Ҳусниддин Нишонов ва Илҳом Ҳамроев номига ёзилди.

Бугун гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик ва Осиё чемпионатига йўл олдик. Маъумки, Осиё чемпионати саралаш босқичи жамоаларни 8та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказиляпти ва жами 31та терма жамоа қатнашяпти.

7та гуруҳга жамоалар тўрттадан бўлинган ва биттта гуруҳда учта жамоа бор. Саралаш форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан ғолиб (8та жамоа) ва энг яхши 7та иккинчи ўрин эгалари Осиё чемпионати финал босқичига йўл олади.

Битта гуруҳда учта жамоа борлигини ҳисобга олсак, бу ҳолат бошқа гуруҳларга ҳам таъсир кўрсатади ва энг яхши иккинчи ўрин эгаларини аниқлаб олишда бошқа гуруҳлардаги тўртинчи ўринни олган жамоалар билан ўйин натижаси бекор қилинади. Яъни, фақат учталик ҳисобга ўтади.

Шундан келиб чиқиб айтганда, бизнинг гуруҳда Фаластин охирги ўринни эгаллади ва бу жамоани 7:1 ҳисобида ютганимиз бекор қилинади. Кейинчалик Шарқий Тиморни ҳам 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, Қирғизистонга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлдик. Яъни тўплар нисбатимиз +5 кўринишда ва ҳисобимизда 3 очко бор.

Иккинчи ўринни олганлар орасида 3 очко ва +5 яхши кўрсаткич бўлади ва Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё чемпионатига йўл олганини англатади. Биздан ташқари Жанубий Корея, Тожикистон, Ливан ва Малайзия ҳам иккинчи ўрин билан қитъа биринчилиги чиптасини қўлга киритди. Яна учта жамоа номи кейинроқ маълум бўлади. 

Навбатдаги Осиё чемпионати келаси йилнинг 27 январь - 7 февраль кунлари Индонезия пойтахти Жакартада бўлиб ўтади. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

+5   
24 сен 22:17:55
Mahmud Ttww
Осиё чемпионатига бориб нима қилади, савияси шу бўлса шармандалар.
+2   
24 сен 22:57:37
Мирхан
БЕТ ХАМ БЕТОН БУЛИП КЕТГАН БУЛАРДА
+2   
24 сен 22:40:05
Ulugbek Dehqonboyev
Элибоев.мураббиймас.4.та.бразилияликни.любой.тренер.уйнатаолади.шундок.экан.алмаштрмш керак элиьоевни.бу.уйини.билан.шарманда.булишади.уртокликда.японлар.билан.3.та.уйин.саралашда.хаммасини.курдим.уйин.йук.чикмаяпди.десаям.булади.яхширок.тренер.кемаса.бумейди.гурухда.колиб.кетади.
+1   
24 сен 22:22:06
Жамшид Jamshid
Катта футболда хам ривожланиш йук судя билан туркманни ютдик. Футзал Киргизга ютказса бу хам оркага кетвоти
+1   
24 сен 22:20:07
REAL MADRID
Шу кетишда 3-ўринни ҳам ололмайди булар.
+1   
24 сен 22:13:59
беелайн
Кейинги вақтда Қирғизистон билан ўйинларда фақат 2-ўринда бўляпмиз. Дегресс бошландимикан. Йўғее
   
25 сен 00:30:33
BXZ BXZ
Нима бу у́йин охирида у́збеклар хам чиксин деб киргизлар иккита гол ку́йиб юборишдими ёки у́зимизникилар у́йин охирида кучайиб иккита гол урдими ажабланарли холат .
   
24 сен 22:16:13
беелайн
Регресс демоқчи эдим
   
24 сен 22:15:38
беелайн
Регресс демоқчийдим
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика