Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади

Omonjon To`xtamirzayev
6 мар 2025, 18:22
Ўзбекистон футзал федерацияси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан расман битим имзолади.

Ушбу шартномага кўра, 9 март санасидан Фарғона шаҳрида старт оладиган мамлакат кубогининг барча учрашувлари ЎзМТРКнинг Футбол-ТВ ҳамда Спорт-ТВ телеканаллари орқали тўғридан-тўғри, жонли тарзда эфирда намойиш қилинадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг "А" ҳамда "Б" гуруҳлари 1-тур баҳслари Фарғонадаги "Само" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.


Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia