UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  9 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  15 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон ва Эрон муддатидан олдин биринчи, Япония кутилмаганда 3-ўринда. 2-тур натижалари ва гуруҳлардаги ҳолат Янгиликлар

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон ва Эрон муддатидан олдин биринчи, Япония кутилмаганда 3-ўринда. 2-тур натижалари ва гуруҳлардаги ҳолат

Айни пайтда Қувайт мамлакатида футзал бўйича XVI Осиё кубоги беллашувлари давом этмоқда.

Бугун мусобақада 3-турга старт берилди. Бироз аввал якунига етган ўйиндан сўнг Тожикистон терма жамоаси бизнинг гуруҳдан иккинчи жамоа сифатида кейинги босқичга чиққани маълум бўлди. Бироқ, бу ҳақда сал туриб батафсил маълумот берамиз. Қуйида эса 2-турда қайд этилган барча натижалар ва гуруҳлардаги вазиятни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2-турдан кейин фақатгина Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўз гуруҳларида муддатидан олдин биринчи ўринни нақд қилишди. Япония эса кутилмаганда ўз гуруҳида 3-ўринда бормоқда.

Футзал бўйича Осиё кубоги-2022

"A" гуруҳи

2-тур, 29.09.2022

Уммон - Ироқ 0:5

Голлар: Моҳанад Албу Муҳаммад 4, Салим Ал-Ҳусайнат 4, 32, 35, Гаит Карим Араб 14


Таиланд - Қувайт 2:2

Голлар: Саравут 6, Крит 35 - Ал-Фатҳел 18, Ал-Басам 27

"A" гуруҳидаги вазият.


"B" гуруҳи

2-тур, 29.09.2022

Туркманистон - Баҳрайн 4:4

Голлар: Саҳедов 13, 14, 19, 26 (пен.) - Антар 10, М.Абдулла 13, Аббас 26 Ў(пен.), Ал-Санди 40


Тожикистон - Ўзбекистон 2:3

Голлар: Файзали Сардоров 4, 38 - Элбек Тўлқинов 3, Ҳусниддин Нишонов 7, Анасхон Раҳматов 19

"B" гуруҳидаги вазият.


"C" гуруҳи

2-тур, 30.09.2022

Индонезия - Ливан 7:2

Голлар: Пангесту 3, Фажриян 7, Фирман 19, Иқбол 21, Дева 27, Реза 37, Сяуқи 40 - Зейтун 25, Коукезиян 37


Хитой Тайпейи - Эрон 1:10

Голлар: Хе Чиа-чен 31 - Базяр 2, Ҳуссайн Тойиби 3, 16, 36, Аҳмадаббаси 4, 16, 18, Агипур 22, Жаван 28, Карими 35

"C" гуруҳидаги  вазият.


"D" гуруҳи

2-тур, 30.09.2022

Жанубий Корея - Япония 0:6

Голлар: Сео Жунг Во 5 (авт.), Оливейра 6, Мизутани 17, Ишида 27, Каназава 28, Йошикава 39

Айнан мана шу учрашувда ҳамюртимиз Анатолий Рубаков захира ҳаками вазифасини бажарди.


Саудия Арабистони - Вьетнам 1:3

Голлар: Чау Доан Пат 30 (авт.) - Нгуен Ан Дуй 12, Чау Доан Пат 29, Нгуен Мин Три 40

"D" гуруҳидаги вазият.


Бугун ва эртага мусобақада 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси бироздан сўнг Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Баҳрайн. Таркиблар маълум

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика