UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  6 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  54 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47

Футзал. Олий лига 1-турига мезбонлик қилаётган Фарғонадаги "Само" аренасидан фоторепортаж Янгиликлар

Футзал. Олий лига 1-турига мезбонлик қилаётган Фарғонадаги "Само" аренасидан фоторепортаж

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми 9 октябрь санасида старт олди.

Янги мавсумнинг илк тур учрашувларига Фарғонадаги "Само" спорт мажмуаси мезбонлик қилмоқда.

Маълумки, футзал учрашувлари сўнгги вақтларда асосан Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах шаҳарларида ўтказиб келинаётганди. ЎзПФЛ юртимизда футзални янада оммалаштириш ва футзал манзиллари географиясини кенгайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан яқиндан иш олиб борган ҳолда "Само" спорт мажмуаси мамлакат чемпионати баҳсларини қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди.

Мазкур мажмуа 2019 йилда қуриб битказилган. Айни пайтда футзал учрашувлари бўлиб ўтаётган зал 2980 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Нафақат миллий чемпионат учрашувлари, балки халқаро футзал учрашувларига ҳам мезбонлик қилиш имкониятига эга "Само" аренасида VIP, CIP кабиналар, ОАВ учун махсус медиа ҳудуд, замонавий табло ҳамда жами 6 та кийиниш хонаси мавжуд.

Қуйида "Само" спорт мажмуасидан фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика