UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  0 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  2 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  2 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  7 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5

Футзал. Жамолиддин Шарипов: “Колумбия ва Португалия жуда кучли” Янгиликлар

Футзал. Жамолиддин Шарипов: “Колумбия ва Португалия жуда кучли”

“Олмалиқ” футзал клуби кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа Кубок финалида “Ардус”га ютқазиб қўйгач чемпионат финалида айнан шу рақибдан устун келишга муваффақ бўлди.

Биз ўтган мавсумда 38та гол уриб чемпионат тўпурарига айланган Жамолиддин Шариповнинг фикрлари билан қизиқдик.

- 38та гол уриб ўтган мавсум тўпурари бўлдингиз...
- Тўғриси мавсум аввалида тўпурар бўламан деб ўйламаган эдим. Жамоадошларим туфайли ҳам кўп голлар уришга эришдим. Мавсум бошида кўп гол уришни эмас “Олмалиқ” чемпион бўлишини мақсад қилиб қўйган эдик. Шукурки мақсадимизга эришдик. Шахсий совринлар эса доим ёқимли. Тўпурар бўлганим учун шерикларимга ҳам катта раҳмат айтаман.



- Кубок финаллари ҳақида нима дея оласиз?
- Кубок баҳсларига келсак “Олмалиқ”да йўқотишлар бор эди. Уч-тўрт нафар футболчида жароҳат бор эди. Финалларга 100 фоиз тайёр эмасдик. “Ардус” кубок ўйинларида биздан кучлилик қилди.

- Чемпионатда эса “Олмалиқ” ғолиб бўлди...
- Олий лиганинг биринчи финалида йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бу баҳсдан сўнг йигитлар билан йиғилиб ўзимизга мавсумдаги охирги ўйинда, сўнгги сониягача курашишга сўз бердик. Жароҳатини энди даволаган бўлса ҳам баъзи йигитлар борини бериб ўйнашди ва иккита учрашувда зафар қучдик. Чемпион бўлишдан кўра унвонни сақлаб қолиш қийин, бунга эришганимиздан жуда хурсандман. 



- Июль ойида “Олмалиқ” клуби Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Гуруҳимизни кучсиз деб айта олмайман. Гуруҳ босқичида Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Эронинг “Тасисат Дарёи” ва Ливан чемпиони “Ал Маядин”билан ўйнаймиз. Осон бўлмайди лекин биз Ўзбекистон футзали қандай даражада эканлигини кўрсатмоқчимиз.

- Осиё чемпионатида клуб олдига қандай вазифа қўйилди?
- “Олмалиқ” ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушади ва Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга уринади.



- Ўтган ҳафта футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар борасида қандай фикрдасиз?
- Колумбиядаги мундиалга қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон “A” гуруҳида мезбон Колумбия, Португалия ва Панама билан ўйнайдиган бўлди. Колумбия чемпионат мезбони ва жаҳоннинг энг кучли 6 терма жамоасидан бири ҳисобаланди. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб беъжизга айтишмайди. Португалия сафида дунёнинг энг яхши футзалчиси ўйнашидан барчанинг хабари бор. Европа жамоаси ҳам жуда кучли. Панама эса “сирли тулпор”. Лекин мундиалга қадар мураббийлар штаби барча маълумотларни тўплаб бизга бу ҳақда айтиб ўтишади. Кузгача ҳали анча вақт бор.

- Мухлисларга тилакларингиз…
- Мухлисларимизга бизни қўллаб қувватлаб туришларини тилайман. Уларнинг ишончини оқлаш учун боримизни берамиз. Мухлисларнинг ғалабаларимизда катта хиссаси бор.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика