Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз"
10 апр 2024 18:10
Янгиликлар
Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз"
Қозоғистон Европа вакили бўлиб, жаҳон рейтингида 7-ўринда кетмоқда. Биринчи ўйинда дуранг қайд этган вакилларимиз иккинчи баҳсда рақибдан устун келишди. Терма жамоамизнинг 6 та голидан 3 тасига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса бу ўйин ва Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида Ропиевга юзландик.

"Бундан олдин ҳам Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйнаганимиз учун тасаввур бор эди. Улар Жаҳонда рейтингда етакчилар қаторида. Кучли терма жамоа ҳисобланарди. Биз ҳам улардан кам бўлмаган ҳолда боримизни бериб ўйнадик. Бу беллашув Осиё Кубогига тайёр ҳолда боришимизга замин яратади. Улардан устун томонимиз шунда бўлдики, бизда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кучли эди.
Янги мураббийга бошида мослашиш қийин бўлди. Ўртоқлик учрашувлари ва машғулотларда турли тактик схемаларига мослашдик. Биз ҳар сафар Осиё чемпионатидан медаллар билан қайтганмиз. Бу сафарги мусобақада насиб қилса янги тарих яратамиз",- дейди Ихтиёр Ропиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар