UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  1 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  2 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  6 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  2 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  213 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1

Футзал. DHL, Эрмак ҳамда СҚБ Ўзбекистон кубогида иштирок этади Янгиликлар

Футзал. DHL, Эрмак ҳамда СҚБ Ўзбекистон кубогида иштирок этади

Ўзбекистон кубогида 3 та ҳаваскорлар жамоаси иштирок этади

11-июнь куни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2022/23-йилги мавсумига якун ясалади. Сўнгги тур беллашувларига пойтахт Тошкент мезбонлик қилади.  

Май ойи сўнгида Ўзбекистон кубогининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. 3-4 июнь саналарига 1/8 ҳамда 1/4 финал босқичи учрашувлари режалаштирилган бўлиб, 17-18 июнда ярим финал ҳамда финал беллашувлари ўтказилади. 

Ўзбекистон кубогида Олий лиганинг 12 та, Биринчи лиганинг 7 та жамоаси қаторида 3 та ҳаваскор жамоалар ҳам ўз омадини синаб кўради. Лига тақдим этилган аризалардан келиб чиқиб, DHL, “Эрмак” ҳамда “ЎзСҚБ” жамоаларини мусобақага қўшишга қарор қилди. Мазкур уч жамоа, шунингдек, Биринчи лиганинг сўнгги 5 жамоаси Ўзбекистон кубогига саралаш беллашувлари орқали қўшилади. Булар: “Дизак”, “Қизилқум”, “Қанғли”, “Сурхон”, “Машъал”. 

Саралашда 8 жамоа икки зонага ажратиб олинади. Географик ҳолатидан келиб чиқиб, DHL, “Эрмак” ҳамда “ЎзСҚБ” саралашни Тошкентда ўтказади. “Сурхон”, “Машъал” ва “Қизилқум” эса Қаршига келади. Жиззахнинг “Қанғли” ва “Дизак” жамоалари қуръа орқали мазкур икки гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ жамоалари уч кун давомида ўзаро бир мартадан залга чиқади. Якунда гуруҳ ғолиблари Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига йўл олади. Мазкур босқичдан бошлаб жамоалар олимпия тизимида навбатдаги босқичга йўл олади ёки мусобақа билан хайрлашади. 

Ўзбекистон кубогига 25-май санаси 18:00 да қуръа ташланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика