Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди
Khoja
24 окт 2025
Айни кунларда Баҳрайн мамлакати III Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилмоқда.
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини ўтказади. Дилшод Раҳматов бошчилигидаги футзалчиларимиз Афғонистон ўсмирлар термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.