Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Narzulla Saydullayev
30 мар 2017
Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида тарихда биринчи марта ўтказиладиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “C” гуруҳида Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонгконг терма жамоалари билан ўрин олди.


U-20 Осиё чемпионати қуръа натижалари:

"A" гуруҳи:
Таиланд, Ироқ, Малайзия, Бруней, Бахрайн, Афғонистон.

"B" гуруҳи: Вьетнам, Япония, Хитой Тайпейи, Тожикистон, Индонезия.

"C" гуруҳи: ЎЗБЕКИСТОН, Қатар, Ливан, Мьянма, Гонгконг.

"D" гуруҳи: Эрон, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, БАА.


Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар чорак финалга чиқади. Тарихда илк бор ўтказиладиган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Бангкок шаҳрида ўтказилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia