UZ

Сўнгги янгиликлар

08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  0 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  1 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  16 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Индонезиядаги турнирда иштирокини бошлайди Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Индонезиядаги турнирда иштирокини бошлайди

Октябрда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун старт оладиган халқаро мусобақада иштирокини бошлайди. 8 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада ғолиблик учун Индонезия, Хитой Тайпейи ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари, шунингдек, Ироқ терма жамоаси ўрнига қўшилган Малайзиянинг КЛ Сити ФК клублари баҳс олиб боришади.

Кеча мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Айни пайтда терма жамоамиз Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бормоқда. Ушбу мусобақа олдидан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилган “Чкалов Кубоги”да ҳам иштирок этдик. Мазкур икки мусобақадан кўзланган асосий мақсадимиз – таркибимиздаги футболчиларнинг ҳаракатларини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни билиб олиш ва уларни бартараф этиш саналади. Саралаш баҳсларига халқаро мусобақалардаги иштирок орқали ҳозирликни давом эттиряпмиз. Секин-аста ўз ўйинимизни шакллантириб боряпмиз. Индонезияда ўтадиган турнир давомида яхши ўйин намойиш этиб, якунда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.




Мусобақа тақвими:
6 сентябрь

08:00 КЛ Сити ФК – Ўзбекистон

7 сентябрь
12:00 Индонезия – Ўзбекистон

8 сентябрь
10:00 Ўзбекистон – Хитой Тайпейи


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика