Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз

Khoja
15 янв 2025, 09:40
Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент шаҳрида аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

Бугун терма жамоамиз Қувайтга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 18:00да «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги терма жамоамиз илк турда Филиппинга қарши баҳс олиб борди ва 3:3 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этди.



KhojaМуаллиф
Манба: @ayollar_futboli