Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди

Sherzod Nurmatov
26 апр 2024
Вьетнам ҳамда Қирғиз Республикаси ўртасидаги муросасиз баҳс якунига етди.

Унда қирғизистонликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳал қилувчи плей-офф баҳсида Афғонистон билан тўқнаш келадиган бўлишди. Ушбу тўқнашувда ғолиб чиққан жамоа Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ЖЧ иштирокчисига айланади. Учрашув 28 апрель куни ўтказилади. 


Осиё Кубоги

Плей-офф босқичи

Вьетнам – Қирғиз Респуликаси 2:3

Голлар:Нгуен Ман 12', 37' – Алимов 8', Маҳамадаминов 23', Талайбеков 38'



Плей-офф босқичидаги рақобат мезбон сифатида 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига автоматик тарзда йўлланма олган Ўзбекистоннинг турнирдаги кўрсаткичига боғлиқ эди. Ўзбекистон ярим финалга йўл олди, шунинг учун чорак финалда қолган тўртта мағлубиятга учраганлар (Ироқ, Афғонистон, Вьетнам, Қирғиз Республикаси) учун плей-офф форматида баҳслар ўтказилмоқда. Плей-офф ғолиби 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia