"Бугунги ўйиннинг бошида биз устунликка эришдик. Рақиб ўйновчи дарвозабон билан ўйнашни бошлаганида ўйинимиз чиқмади. Бунга мослашиш қийин бўлди, лекин гол ўтказмадик, демак вазифа бажарилди", - дейди Александр Петров.
- Рақиб 5та ўйновчи футзалчи бўлиб ҳаракат қилганида хатолар бўлди...
- Албатта, хатолар бўлади. Сабаби рақиб сон жиҳатдан кўпроқ бўлади, бизнинг йигитлар эса қайсидир жойда нотўғри позиция танлайди.
- Плей-оффда ҳам "Локомотив"га қарши ўйнайсизлар...
- Бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ўйновчи дарвозабон тактикасига қарши тайёрланамиз, ўзимиз ҳам ўйновчи дарвозабон билан ўйнашни кўпроқ машқ қиламиз.
- "Олмалиқ" олдига бу мавсум қандай вазифа қўйилди?
- Жамоа бу йил чемпионатда кучли учликка киришга ҳаракат қилади. Вазифа айнан шундай.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди