UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  20 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4

"Футболни 22 киши ўйнайди ва Германия ғалаба қозонади. Агар гуруҳдан чиқса" Янгиликлар

"Футболни 22 киши ўйнайди ва Германия ғалаба қозонади. Агар гуруҳдан чиқса"

Линекер ўзига тегишли иборани яна ўзгартирди.


Гари Линекер – футболдаги энг зўр иқтибослардан бири муаллифи: "22 киши футбол ўйнайди, немислар ғалаба қозонади".

Бу иқтибос тарихга кирган. Асл нусхаси мана бундай: "Футбол – оддий ўйин. 90 дақиқа давомида 22 киши тўп ортидан югуради, якунда Германия ғалаба қозонади".

Линекер – 1986 йилги Жаҳон чемпионати тўпурари, терма жамоада 48 та гол урган, ҳозир эса эксперт. У бу сўзларни 1990 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Англия ГФРга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлганидан кейин айтган эди.

ОАВ юлдузига айланган Линекер Германия билан боғлиқ муҳим воқеа содир бўлиши билан бу мавзу ҳақида доимо ҳазил қилади.

Германия терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқолмаганидан сўнг у Twitter'да шундай деб ёзди: "Футбол – оддий ўйин. 22 киши 90 дақиқа давомида тўпни қувиб юради, якунда Германия ғалаба қозонади. Агар улар гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишса".



Бу унинг биринчи марта масхара қилиши эмас:

Германия терма жамоаси ЖЧ-2018да Швеция устидан қозонган драматик ғалабаси (Тони Кроос ғалаба тўпини киритган)дан сўнг: "Футбол – оддий ўйин. 22 нафар футболчи 82 дақиқа давомида тўпни қувиб юради, бир немис майдондан четлатилади. Кейин 21 нафар футболчи 13 дақиқа давомида тўпни таъқиб қилади ва якунда немислар қандайдир тарзда ғалаба қозонишади".

Немисларнинг ЖЧ-2018даги иштирокидан кейин: "Футбол – оддий ўйин. Унда 22 киши тўп ортидан 90 дақиқа югуради ва якунда немислар энди ғалаба қозонмайди. Олдинги версия тарихда қолди".

Германия 2018 йилда Миллатлар Лигасининг элит дивизионидан тушиб кетганидан сўнг: "Кимки футболни 22 киши 90 дақиқа ўйнайди, лекин якунда немислар ғалаба қозонади, деса, ҳеч нарсани тушунмайди ва уни ишдан бўшатиш керак".

Евро-2020да Англия Германия устидан ғалабага эришганидан кейин: "Менимча, "немислар ҳар доим ғалаба қозонади" иборасини юбориш вақти келди. Жойи жаннатда бўлсин".

Ибора яна қайтди, фақат бошқача кўринишда! 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика