Футболда футболчини 10 дақиқага четлатиш варианти кўриб чиқилмоқда
28 ноя 2023 22:26
Янгиликлар
Футболда футболчини 10 дақиқага четлатиш варианти кўриб чиқилмоқда
Профессионал футболда вақтинчалик четлатилишлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
"The Telegraph" хабарига кўра, футбол ассоциацияларининг бутунжаҳон кенгаши АПЛ каби турнирларда регбидаги айрим услубларни қўллаб кўрмоқчи.
Унга кўра, IFAB унчалик жиддий бўлмаган тактик фоллар учун 10 дақиқалик четлатиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бундай фолга Евро-2020 финалида Жоржо Кьеллинининг Букайо Сакага ишлатган фоли яққол намуна қилиб кўрсатилди.
Бундай ҳолатда футболчига сабзиранг карточка кўрсатилади. Шунингдек, ҳакамлар билан келишмовчилик қилган футболчиларни ҳам 10 дақиқалик четлатилишлари мумкин бўлади.
Фикрлар