UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Макаров  0 12:50"Челси"нинг келаси мавсум учун меҳмон либослари билан танишинг  6 12:21Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. Симеоненинг голи "Фиорентина"нинг "Гвадалахара" устидан ғалаба қозонишида ёрдам берди  0 12:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 11:51Эмери "Арсенал" яқин орада катта трансферни амалга оширишига ваъда берди  2 11:32Фарғона вилоят ёшлар лигасида 5-тур ортда қолди  0 11:31АГМК жамоаси норматив тестларни топширди  7 11:26Шюррле "Боруссия"дан кетиши мумкин  1 11:26ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди  36 11:15ЖЧ саралашларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчини биласизми?  8 11:05Бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланади  32 11:01Гризманн Мессини футболнинг юзи деб атади  28 10:54Бугун "Қўқон-1912" "Хўжанд"га қарши ўйнайди  5 10:49Динамо Дрезден - ПСЖ 1:6  1 10:31"Атлетико" президенти: "Хамес? Ҳа, "Атлетико" шундай ажойиб футболчига қизиқмоқда"  6

"Футболчиларда лафз деган нарса ҳам бўлиши керак" — Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Футболчиларда лафз деган нарса ҳам бўлиши керак" — Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Андижон" - АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

- Қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. Андижонда ҳеч қачон осон бўлмайди. Бу жамоа доим охиригача курашади. Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмини яхши бошладик, лекин охирги қисмида бўшашдик. Яна стандарт вазиятидан гол ўтказдик. Шунга қарамасдан яна гол уриб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйлашимча, футбол стадионга келган мухлисларга ёқди. Бу бизнинг сафардаги илк ғалабамизга айланди. 

Шу боисдан ҳам бугун ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Лекин ҳали қиладиган ишлар кўп. 

Ўйинни яхши бошладик, лекин кейинчалик танаффусга қадар ўйин бўшашди. Масалан Полвонов голдан ташқари яна иккита қулай вазиятдан фойдалана олмади. Футбол шуниси билан қизиқ. Мазкур вазиятлар голга айланмагач футболчиларда гол ўтказиб юбормаслик масаласи биринчи планга чиқди ва эҳтиёткор бўлиб ўйнашга ўтишди. Шу нарса таъсир қилди. Голдан кейин тезроқ иккинчи голни урганимизда, кейинчалик хотиржамроқ ўйнашимиз мумкин эди. Барибир керакли натижани қайд этганимиздан хурсандман. Бизда ортга йўл йўқ эди. 

Андижонда доим муваффақият қозонаман? Буни ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки омад бизга кулиб боқди. Агарда тенг бўлиб турганида "Андижон" гол урганида, ҳаммаси бошқача руй олиши мумкин эди. Шу учун ҳам футболни миллионлар ўйини дейишса керак. Кутилмаган воқеалар кўп руй беради.

Истеъфо ҳақидаги гапларим? Кетишим қизиқми? Бу футбол, бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Футболда жамоа ютаверса, ҳаммаси зўр бўлади. Агарда жамоа сал оқсаланиб қолиб, ютқазаверса, унда мураббий айбдор. Учинчи йўл йўқ. Мен хўжакўрсин учун ишлайдиган мураббий эмасман. Ё унақа, ёки бунақа. Агарда эплолмасам, мард бўлиб кетаман. Бундан уялмайман. Қаергадир боришдан олдин, эски жойга қайтишни ҳам ўйлайман. Буни Худо билади. 

Исталган ишда барчада шундай. Шунчаки футбол оммабоп ўйин ва бизнинг иш оммада муҳокама қилинади. Ҳаётимизда барча ишлар аслида шундай. Мухлислар доим ютуқни исташади, буни тушунаман. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Эртага нима бўлишини Худо билади. Биз ишлашда давом этамиз. Мухлисларни хурсанд қилиш, раҳбарларни кўнглини кўтариш учун ҳаракат қиламиз. Чунки улар бизга керакли шароитларни яратиб беришмоқда. 

Легионер танлаш? Қўшиламан. Мен доим уларни танлашда эҳтиёткор бўлиб, чертиб олардим. Қовун олганда бемалол чертиб, текшириб оласизку, тўғрими? Шошаётганда эса чертмасдан тез олиб кетилади. Ўшанда биз шошаётгандик ва текшириб олиш учун фурсат жуда кам эди.  Вақт жуда тиғиз эди. Кимгадир ишондим, видеоларга алдандим. Бу менинг 200% айбим. Буни тан оламан. Лекин буёғига легионерларни кўрмасдан, чертмасдан туриб олмайман. Ўша принципимга бу гал ўзим амал қилмадим.

АГМКнинг вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашиш. Селекция ишлари? Шу нарса бизни бошни қотирмоқда. Биринчи ва иккинчи давра оралиғида қандайдир вақт бўларди. Ҳозир эса 2 ҳафта муддат бор. Футболчиларга ҳордиқ чиқариш учун фурсат берилади. Янги футболчиларни текшириб олиш учун имконият кам. Бошқа жамоаларда ўйнаётган футболчиларни таклиф этиш нияти бор. Кўрамиз. Чунки уларни ҳам ўз жамоаларида шартномалари мавжуд. Қайси жамоа қўйворади ёки йўқ, бу ҳам масала.

Ҳозирги кунда футболчилар биринчи шартнома, кейин ўйнайман дейишга ўрганиб олишган. Бир ёқлама. Тўғрисида. Футболчилар эса ҳозир шартнома имзолаб олади, кейин эса ўйнайди ёки йўқ. Нимадир бўлса эса федерацияга ёзишни ўрганиб олишган. Бизларни вақтимизда бундай нарсалар йўқ бўлган. Фақат имзо қўйишни билардик. Ёзиш нималигини билмасдик. Ҳозирги кунда эса футболчиларнинг федерацияга ёзиши "мода" бўпкетган. Футболчи ҳам имзоланган шартномани оқлаши керак. Лафз бўлиши керак эркак кишида. Одамларда бет деган нарса ҳам бўлиши керакда.


Рейтинг: +68   

Фикрлар

+19   
22 июн 21:00:26
Ювентус фк
Тугри гапни гапирди Косимов.Диёр келиб куп футболчиларни ёзувчи килди. Узлари хеч нарсани эплай олмайди клуб пулдан кисса дарров ёзади.Шу пулларни окладимми деб уйламайди.
+16   
22 июн 20:47:31
Ali ADNAN (c)
Mirjalol aka tugrisi hech bulmasa xato qilgan vaqtizda ayb menda deb tan olgansiz . Sizni MARDLIGIZ NI hurmat qilaman.
+11   
22 июн 21:06:44
Babayan_special_one
******ni nomerini bilganlar yozvorila iltimos shunaqa sokardm bu itti 15 sutka o'tirib chiqsam ham mayli
+8   
22 июн 21:09:40
Mashxurbek9494
Ёзиш нималигини билмасдик. Ҳозирги кунда эса футболчиларнинг федерацияга ёзиши "мода" бўпкетган. Футболчи ҳам имзоланган шартномани оқлаши керак. Лафз бўлиши керак эркак кишида. Одамларда бет деган нарса ҳам бўлиши керакда.
Mirjalol aka butun boshli UFA da lafz yo'qku futbolchilarda bo'larmidi...
+7   
22 июн 21:05:53
Bars@7070.
Афсуски Арманлар тушунмидида лафз нималигини)))
+6   
22 июн 21:06:57
Aysberg
Bu gaplari Jasur Hasanovga atalgan. Chunki u Nasafni ham qiyin pallada tashlab ketgandi.
+6   
22 июн 21:04:17
Марко ван Бастен
Энди Жалол ака футболимизда лафз деган нарса дефицит бўбкетдию Коттаконларда йўқку лафз ёшларда нима қилади
+6   
22 июн 21:00:45
Меломан
Одамларда бет хам бўлиши керак ))
+6   
22 июн 20:53:58
Ali ADNAN (c)
Endi shu bloklab qùyilgan ****** ismini ham blokdan ochinglar CA hodimlar
+6   
22 июн 20:49:36
MIM.771
FUTBOLCHILADA MAYLI UFADA LAVZ BOLIW KEREE QOWOQOVICH
+5   
22 июн 22:16:10
сугдиена-динамо
Узбекистон чемпионатини ташкил булган вактидан буен кузатиб келаман.Шунча вакт мобайнида факатгина суьний ташкил этилган командалар иштирок этиб ккелад. кайси хоким футболга кизикса уша жойда футбол булади хоким кетди футболам уша вилоят хоктмига кушилибкетади агар янгиси футболга кизикмаса. чемпион булган командаларни бир эсланглар МХСК йук буб кетди . Нефтчи бир иккита ахмокни деб (узбек футболидаги хурматга созовор арман)саркисяни ккаргшига учради.коракалпогистон рес.хоразм сирдаеларда футбол аллакачон КИЗИЛ КИТОБГА киритилиб булди.стабил бир иккита жамоалар бор эди уларнихам секин аста йук килишаяпди яьни насаф кучли уз мактаби оркали жон саклаб турибди.энди локомотивга келсак суьний тузилган битта икти нафс бандаларини кайнар хумчаси эди. на мухлиси бор ун минг дан каммухлис кетадиган стадионини хали тулганини курмаганман. энди дард устига чипкондай .........келибди .Темирйул рахбарияти шу командасини ва тренерини боккунча йуловчи поездларига бир иккита кондеционер куйишмайдими шу кунларди80 вагонларида совуткич йук. эээээ вагонлар ичи дузахдек кизиб етибди булар эса халкни каргишини олганни обкелишди товба афти ангори Гитлерни узия одамам шунчалик совук буладими . иккаласиям миллионлаб одамларни каргиш

ига учраган шуни тренер килганларниям уша каргишларурсина..
+5   
22 июн 21:41:11
Алишер Андижон Фанати
Миржалолди гапини магзини чаксангиз лафзи йук деб федерасиядагиларни айтябди тугрида тупурган туфургисини кайтиб олишди ******ди кайтаришиб
+5   
22 июн 21:01:26
Abdunazar
UFAda, PFLda, Lokamativda lavz yo'qku. Futbolchilarda bilmadim
+5   
22 июн 20:53:34
Kenny Dalgish
Шунча гапни Миржалол акани узи гапирдими
+4   
22 июн 21:12:16
Zikrulloh
Futbolda unaqa narsa yo'q.(ekan)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг