UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30"Битта форма". Қайси футболчи хаёлингизга келди?  6 14:20"Челси" уч ҳимоячининг вариантини ўрганмоқда  0 13:57АПЛ клубларидан бири мавсумни Хитойда ўтказишни таклиф қилди  2 13:322012 йилнинг энг қиммат ўйинчиларидан тузилган рамзий жамоа  3 13:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:00"Барселона" ва "Реал"да ўйнаган юлдуз футболчилар  4 12:37Суарес: "Барса"да ҳеч ким маошларнинг камайишига қарши чиқмади"  0 12:14Olamsport: Ретро саҳифада Салим Абдувалиев, Хабиб жанг манзилини кутмоқда ва бошқа хабарлар  0 12:08Виллиан нега "Челси" билан шартнома узайтирмаганини маълум қилди  7 12:05"Битта форма". Қайси футболчи хаёлингизга келди?  18 11:40Кака Роналду ва Мессидан бирини танлади  11 11:17"Энг тез лига". Бугун Шомуродов - Дзюба қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз  6 11:12"Фанат Суперлига". Тўртинчи турдан кейинги мусобақа жадвали ва 5-тур анонси  8 11:08Эшитдик-да! "Бунёдкор" футболчилари бу йил умуман ойлик олишмаган  19 11:07Ёдингиздами? 2013 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар  0

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг Янгиликлар

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг

Бироз аввал эътиборингизга футболга оид бир қанча саволларни тақдим қилгандик.

Футбол викторинаси. Билимингизни синаб кўринг (2-сон)

Марҳамат, жавоблар билан танишинг. 

1. Ушбу футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: у профессионал фаолиятини 3 марта якунлаган. Қаҳрамонимиз 2006 йилнинг ёзида ўзини тарбиялаган клуб сафига бориб қўшилди. 2012 йилга қадар ўша жамоа шарафини ҳимоя қилгач, фаолиятини биринчи марта якунлади. Бир йиллик танаффусдан сўнг (2013 йилнинг ёзида) яна ўша клуб сафига қўшилди ва бир мавсум ҳаракатланиб, 2014 йилнинг 1 июлида футболдан 2-марта кетди. Орадан 3 йил ўтди. Эринмаган банда эканки, 2017 йилнинг январида яна майдонга қайтди ва яна ўша жамоа таркибига қўшилди. Дарвоқе, у бу пайтга келиб мазкур клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб бораётган эди. Ниҳоят, 2017 йилнинг ёзида чинакамига футболчилик фаолиятини (3-марта) якунлаган футболчи ва у тўп тепган сўнгги клуб номини топинг.

Жавоб: Хуан Себастьян Верон, "Эстудиантес".

2. Энди 2 киши ҳақида гап боради. Уларнинг тақдири шунчалик ўхшашки, эгизакларникидан-да яқинроқ. Улар битта малакатда туғилишган. Ҳар икковининг отаси футболчи, онаси эса гандбол бўйича мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи улғайиб бутунлай бошқа юрт терма жамоаси ҳужум чизиғида тандем ҳосил қилишди. Қаҳрамонларимиз ажойиб фаолият юритиб, ҳар бир ҳужумчи (Роналду-ю Месси ҳам) орзу қиладиган рекордларни ҳам ўрнатишди. Юқорида кимларнинг таърифи келтирилди?

Жавоб: Лукас Подольски ва Мирослав Клозе.

3. Бир пайтлар Мадриднинг "Реал" клуби ҳужум чизиғини безаган мазкур футболчи 3 мамлакат миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Гап ким ҳақида боряпти?

Жавоб: Альфредо Ди Стефано.

Таъкидлаш лозимки, бир нечта фойдаланувчиларимиз барча саволларга тўғри жавоб топа олишди. Эътиборингиз учун ташаккур!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
24 мар 12:20:06
Реал Насаф я всегда с вами
Javobni aniq topganlar ga esa o'zimni nomimdan chin dildan raxmat
   
24 мар 12:02:30
Muhammadjon Muratov
2-Savoldagi Mbappe va Alisson Beckerlarning ota-onalari ham futbolchi va ganbolchi bo'lishgan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг