"Фулхэм" "Челси" захирасида қолиб кетаётган ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
29 ноя 2023
"Фулхэм" "Челси" форварди Армандо Бройяга қизиқиш билдирмоқда.

"Фулхэм"дагилар Саудия Арабистонига йўл олган Александар Митровичга ўринбосар излашда давом этмоқда. Январь ойида "Фулхэм" "аристократлар" аъзоси трансферини амалга оширишга уриниб кўради.

21 ёшли марказий ҳужумчи ушбу мавсум "кўклар" таркибида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal