

Марку Силва "Фулхэм" билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади, деб хабар берди клуб расмий сайти. Бу воқеа "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) юз берди. Умуман олганда, Марку Силванинг "Фулхэм"даги натижалари чакки эмас.
Португалиялик 2021 йилнинг ёзида "дачаликлар" бошқарувига келган ва биринчи мавсумида уларни АПЛга қайтарган, кейин эса элитада сақлаб қолганди. Португалиялик мутахассис ўтган ёзда Саудия Арабистони лигасидан тушган таклифларни рад этганди. Силвага катта маош таклиф қилишди – икки йилга 40 миллион фунт.



