

Жереми Фримпонг жароҳати туфайли бир ярим ойга сафдан чиқди. "Ливерпуль" ҳимоячиси Чемпионлар лигасининг "Айнтрахт"га қарши ўйинида (5:1) сонининг орқа қисмидан жароҳатланиб қолди.
talkSPORT хабарига кўра, голландиялик футболчи тахминан 6 ҳафта ўйинларда иштирок эта олмайди.
Фримпонг май ойи охирида "Байер"дан "Ливерпул"га 35 миллион евро эвазига ўтган эди.



