Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди
15 окт 17:36
Янгиликлар
Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди
Френки Де Йонг "Барселона" билан шартномасини 2029 йилгача узайтирди.
Битимдаги товон пули миқдори – 500 миллион евро. 28 ёшли ярим ҳимоячи билан тузилган янги келишув 2029 йилгача амал қилади.
Хабарларга кўра, де Йонгнинг товон пули миқдори 400 миллион евродан 500 миллион еврога оширилган.
Френки де Йонг 2019 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У каталонияликлар таркибида икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар