Фрэнк Лэмпард: "Шундай рақибнинг майдонида 5 гол киритиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди"

Mirjalol Normatov
15 сен 2019
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман олганда оддий бўлмаган рақиб. "Вулверхэмптон" узоқ вақт давомида ўз майдонида мағлуб бўлмаётган эди.  Шунингдек, улар топ-6 жамоаларига қарши ўйинларга ўзгача кайфиятда майдонга тушади ва вазиятларидан унумли фойдаланади.

Биз рақибнинг ўйинига тезда мослашдик ва тактик ишланмаларни ўзгартириб юбордик. Ушбу стадионда 5та гол урганимиздан хурсандман, бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Рақибларнинг кучли томонларини ўзларига қарши ишлатдик. Тўғри, жуда кўп гол қўйиб юборяпмиз. Аммо жароҳатланган футболчиларимиз сафга қайтса, барчаси ўз ўрнига тушиб кетади", - деди Лэмпард.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal