

Клуб раҳбарияти сўнгги натижалардан норози. Улар Лэмпарднинг истеъфосини жиддий кўриб чиқишмоқда ва жамоани мавсум якунига кўра АПЛда олиб қолишга ёрдам берадиган янги мутахассис қидиришмоқда.
Лэмпард "Эвертон"ни 2022 йилнинг январидан бери бошқаради. Жамоа 21 январь куни "Вест Хэм" (0:2)га ютқазди ва Англия чемпионатидаги ғалабасиз сериясини саккизта ўйинга етказди.
"Кўклар" ҳозирда 20 ўйиндан сўнг 15 очко билан жадвалда 19-ўринда боришмоқда.



