“Фрайбург” форварди Бундеслигада Лука Тонининг рекордини янгилади

Eldor Akmurzayev
23 окт 2022
Германия чемпионати 11-турида “Фрайбург” ўз майдонида “Вердер”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги иккинчи голни Винченцо Грифо пенальтидан уришга эришди. Грифо Бундеслигадаги голларини сонини 39 тага етказиб, мусобақадаги энг яхши италиялик тўпурарга айланди. Аввалги рекорд эса Лука Тонига (38) тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Грифо фаолияти давомида фақат немис клубларида ўйнаган. У “Фрайбург”дан ташқари, “Хоффенхайм”, “Динамо” (Дрезден), “Франкфурт”, “Боруссия М” шарафини ҳимоя қилган ва Италия ТЖ сафида 6 учрашувда қатнашиб, 2 та тўп киритган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru