Франсеск Фабрегас: "Роналдиньо ва Роналдунинг ўйинларини кўрганиз, лекин Месси..."

"Монако" ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас "Барселона" клубидаги собиқ жамоадоши, ҳужумчи Лионель Месси ҳақида гапирди.

– Келажакда Месси даражасидек футболчи бўладими?


"Буни ўйлашнинг иложи йўқ. Роналдиньо, Роналду, улар мўжизалар ярата олишади, лекин Месси 15 йилдан бери энг яхши бўлиб келган. Бу унинг учун 17-мавсум. Мессида ақлбовар қилмас нарсаларни кўрдим: у ҳар 3 кунда гол урарди, кейин Аргентинага учарди ва қайтиб келиб хэт-трик қайд этган пайтлар ҳам бўлган. Менга ишонинг, бу оддий нарсалар эмас", - дейди Фабрегас.


Манба: as.com