Франсеск Фабрегас: "Реал"нинг "Шальке" устидан қозонган ғалабасидан ҳайрон қолганим йўқ"

Tolibjon Qosimov
1 мар 2014
"Барселона" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Реал"нинг 1/8 финалидан ўрин олган "Шальке" устидан қозонган ғалабасидан (6:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Чемпионлар лигасида бундай натижалар камдан-кам содир бўлади, аммо "Реал"нинг ғалабасидан ҳайрон бўлганим йўқ.

Жамоада кучли футболчилар бор, 2:0 ҳисобидан сўнг улар ғалабага шубҳа қилишмади.

"Шальке" тезда таслим бўлди. Биз ҳам 2011/12 йилги мавсумда "Байер"ни 7:1 ҳисобида мағлуб этгандик, бу ҳеч нимани англатмайди", – дейди Фабрегас.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru