

Раҳбарият янги бош мураббийни Миллатлар Лигаси доирасидаги Босния ва Герцеговина ва Италияга қарши бўладиган октябрь ойидаги ўйинлар учун таништирмоқчи.
Шу сабаб де Бур билан бўлаётган музокаралар тезлаштирилди. Эслатиб ўтамиз, Рональд Куман "Барселона"га кетганидан сўнг нидерландларнинг бош мураббийлик курсиси бўш қолганди.
Де Бур фаолияти давомида "Аякс", "Интер", "Кристал Пэлас" ва "Атланта Юнайтед" клубларида ишлаган.



