UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  28 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  1 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  42 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Француз клублари болалар учун бирлашди! Янгиликлар

Француз клублари болалар учун бирлашди!

Барчаси биргина журналист туфайли содир бўлди.

Франция болаларни ҳимоя қилиш кунига тайёргарлик кўрмоқда — байрам ҳар йилнинг 20 ноябрида нишонланади. Франциянинг икки лигаси клублари ўз логоларини вақтинча болалар расмларига ўзгартиришга қарор қилди: уларнинг ҳар бири болажонлар (асосан меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари) томонидан чизилган.


Лига 1 ва Лига 2"нинг янги муаллифлик логолари қуйидагича кўринишда:


Бироқ французлар шу билан тўхтаб қолишмади: ҳар бир клуб 8 - 14 ёшдаги болалар орасидан 12тасини танлаб олди ва жамоа тузди. Шунингдек, уларга база бўйлаб экскурсия уюштирилди ҳамда уларни футболчилар билан таништиришди. Хайриянинг яна бир ажойиб қисми — футболчиларнинг болалар билан бирга машғулот ўтказиши.



Шунингдек, танлаб олинган болалар ўқитувчилари билан шанба куни кечқурун регби бўйича Франция - Янги Зеландия ўйинига боришади. Якшанба куни эса болалар учун "Стад де Франс" турнири ўтказилади: улар Лига 1 даги ўзлари ёқтирган клублари номидан иштирок этишади ва мамлакатнинг асосий, энг йирик стадионларидан бирида ўйнашади.

Бу фикр Франциянинг таниқли спорт журналистларидан бири Муҳаммад Бухавсининг ҳаёлига келди. Бухавси Францияда болалар хавфсизлиги учун асосий курашчилардан бири ҳисобланади: меҳрибонлик уйлари қуради, болаларни ҳимоя қилиш бўйича фондларни молиялаштиради ва ташаббусларни илгари суради. Шунинг учун, хайриянинг асосий қисми 119 ишонч телефони бўлди: болалар бирор муаммога дуч келганда ёки хавф остида қолганда, шу рақамга қўнғироқ қилиши мумкин.



Оилавий муаммолари бўлган болакайларни Муҳаммад жуда яхши тушунади. Сабаби, журналистнинг отаси вақтида ўз хотини ва фарзандига зўравонлик қилган. 2001 йил бир гуруҳ одамлар Муҳаммадни ўғрилаб, Жазоирга олиб кетмоқчи бўлишган. Бироқ полиция ҳодимлари ўз вақтида воқеа жойига етиб келишган ва болакайни қутқариб қолишган. Афсуски, ўғри Бухавсининг ўз отаси бўлиб чиққан...

Хуллас, журналист бутун бошли футбол лигасини бир йўлда бирлаштира олди ва болалар учун катта байрам ташкил қилинишига сабабчи бўлди!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика