Францияда ирқчилик билан боғлиқ ҳақоратлар туфайли ўйинни тўхтатишга тайёрлар

Omonjon To`xtamirzayev
24 май 2023
Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастеранинг фикрига кўра, агар "Реал"нинг "Валенсия"га қарши учрашувида Винисиус Жуниор билан бўлиб ўтган ҳолат Францияда юз берганида, ўйин тўхтатилган бўларди.

Биз ўйинни тўхтатиб, одамлар ва мухлисларга, агарда ҳақоратлар давом этадиган бўлса, биз албатта учрашувни тўхтатишимиз ҳақида огоҳлантирамиз. Ўйинларни муддатидан аввал якунлаш ваколатига эгамиз. Бу жараён 3 босқичда амалга оширилади ва биз ундан фойдаланишимиз зарур. Ирқчилик, камситиш, ҳақоратлар бизнинг стадионларда бўлишига йўл қўймаймиз — бунга чидаб ҳам ўтирмаймиз.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: foot-national.com