

"Бизда кучли дарвозабон бор, бугун ҳам у бир неча марта ўз маҳоратини намойиш этди. Қолаверса, рақиб ҳам кучли эди. Ўзбекистон жуда яхши жамоа, уларда иқтидорли футболчилар бисёр.
Эндиликда жисмонан тикланишимиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Жаҳон чемпионати улкан мусобақа ҳисобланади, шу боис ғалаба ғозониш учун кўпроқ меҳнат қилиш даркор", - деди Ваннуки.
Эслатиь ўтамиз, Франция ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионатининг ярим финалида Мали билан куч синашади.



