UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди Янгиликлар

Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди

Франция терма жамоаси, шунингдек, "Арсенал" ва "Барселона" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг сўнгги ўйинлардаги ҳаракатларини танқид остига олди.


"Менимча, жамоанинг ундан [Мбаппе] ҳафсаласи пир бўлди ва буни қабул қилиш осон нарса эмас... Жуд Беллингем тўққизинчи рақам [Мбаппе] қилиши керак бўлган ишни бажаришга ҳаракат қилмоқда... У яхши ҳолатга кириб олса керак, чунки бундан баттари бўлмайди. Биз ундан Дидье Дрогба каби тўпни ушлаб туришини, тўпни олиб ҳаммани алдашини сўрамаяпмиз, лекин жамоа формада бўлганида ўзини кўрсатишини талаб қиляпмиз", – деди Анри.

Хабарингиз бор, Мбаппе ёзда ПСЖдан эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Килиан "галактикос" сафида жорий мавсум 15 та ўйиндан кейин 8 гол ва 2 голли узатмага эга.

Аввалроқ Дрогба ўз пайтида Анри "Олтин тўп" ютишга лойиқ бўлгани ҳақида фикр билдирган эди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика