Франция - Марокаш ўйинини Рамос бошқаради

Aslanov Jasurbek
13 дек 2022
ФИФА Франция ҳамда Марокаш ўртасидаги ЖЧ-2022 ярим финал ўйинида ишлайдиган ҳакамни аниқлаб олди.

Учрашувни мексикалик рефери Сесар Артро Рамос бошқаради. У ушбу турнирда аввал ҳам Марокаш ўйинини бошқарган. Ўшанда Валида Реграги шогирдлари Бельгияни 2:0 ҳисобида таслим қилган эди.

Франция ҳамда Марокаш ўртасидаги баҳс 14 декабрь куни ўтказилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe