Франция чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум бўлди

Alisher
20 дек 2019
"Лион" ярим ҳимоячиси Жефф Рен-Аделаид Франция чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчи деб тан олинди.

Сўровномада қатнашганларнинг 39 фоизи ярим ҳимоячи учун овоз берган. Иккинчи ўринни "Страсбург" ҳужумчиси Людовик Айорк эгаллади (33%), "Сент-Этьен" ярим ҳимоячиси Денис Буанга учликни (28%) якунлади.

Рен-Аделаид ноябрь ойида ички чемпионатда тўртта ўйин ўтказди ва уларда иккита гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Рен-Аделаид 18-тур доирасидаги "Ренн"га қарши учрашувда (0:1) жиддий жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/UNFP